Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

б) Етарли ерга эга бўлмаган шахсларга обод қилинган ва қилинмаган ерлардан ажратиб беради. Аммо ери бўла туриб, ундан фойдаланмаётган шахсларга бермайди. Деҳқончилик қилишдан ожиз бўлган шахсларга бу имкониятга эга бўлиши учун маблағ ажратади.


в) Қарз тўлашдан ожиз бўлган шахсларнинг қарзларини закот, ўлжа ва шу кабилар ҳисобидан тўлайди.


155-модда - Давлат ҳосилдорликнинг энг юқори даражасида ердан фойдаланишни амалга оширадиган деҳқончилик сиёсати талабларига мувофиқ деҳқончилик ишлари ва маҳсулотларини назорат қилиб туради.


156-модда - Давлат барча саноат соҳаларини назоратига олади, умумий мулк таркибига кирадиган саноат соҳаларига бевосита мутасаддийлик қилади.


157-модда - Ташқи савдо алоқаларида товар ишлаб чиқарилган жойга қараб эмас, балки савдогарнинг фуқаролигига қараб муомала қилинади. Бинобарин, биз билан уруш ҳолатида бўлган давлат савдогарларига бизнинг юртимизда фаолият олиб боришга рухсат берилмайди, фақат савдогар ёки мол учун махсус изн билан рухсат берилади. Биз билан битим тузган давлатларнинг савдогарларига ўртадаги битим шартларига қараб муомала қилинади. Ислом Давлатининг фуқароси бўлган савдогарларга мамлакат муҳтож бўлган нарсалар ва душманни ҳарбий, саноий ва иқтисодий жиҳатдан кучайтирадиган нарсаларни ташқарига олиб чиқишга рухсат берилмайди, аммо бу савдогарлар ўзлари эга бўлган ҳар қандай молни олиб кириши тақиқланмайди. Исроил каби биз билан амалда уруш ҳолатида турган давлат бундан мустаснодир. Бундай давлатлар тижорий ёки ҳар қандай бошқа алоқаларда амалда дорул-ҳарб (уруш диёри) ҳукмида бўлади.


158-модда - Раийятнинг барча шахслари ҳаётнинг ҳамма соҳаларига тааллуқли бўлган илмий лабораториялар очиш ҳуқуқига эгадирлар. Аслида бундай лабораторияларни очиш давлатнинг вазифасидир.


159-модда - Уммат ёки давлатга зарар келтирадиган моддалар ишлаб чиқарувчи лабораторияларга шахсларнинг эгалик қилиши ман қилинади.


160-модда - Давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлайди, лекин шифокорларни ёллаш ва дори-дармон савдосини ман қилмайди.


161-модда - Мамлакатга ажнабий маблағларини олиб кириш ва уларни инвестиция қилиш, шунингдек ҳар қандай ажнабийга имтиёз бериш ман этилади.


162-модда - Давлат ўзига хос, ҳар қандай ташқи таъсирдан мустақил бўлган пул чиқаради. Бу пул ҳеч қандай ажнабий пулларга боғлиқ бўлмаслиги лозим.

 

199-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203